13.05.2025 14:24
225

Моди Покистон билан кескинликдан сўнг илк бор халққа мурожаат қилди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Покистон билан сўнгги тўрт кунлик ҳарбий тўқнашувлардан сўнг 12 май куни халаққа мурожаат билан чиқди. 

"Бу уруш даври эмас, бироқ бу террор даври ҳам эмас. Агар Ҳиндистонга қарши навбатдаги теракт амалга оширилса, кескин жавоб берилади", деган Моди ўз чиқишида.

Моди шунингдек, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сув битимининг тўхтатилганига ишора қилиб, "сув ва қон бирга оқмаслиги"ни қўшимча қилган.

Олдинроқ, АҚШ воситачилигида ушбу икки ядро қуролига эга қўшнилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганди. Шундан сўнг Ҳиндистон мамлакат шимоли ва ғарбидаги 32 та аэропортни очган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.