27.11.2024 08:27
407

Мисрда яхта ҳалокати натижасида кўплаб сайёҳлар бедарак йўқолди

Мисрда ўтган якшанба куни Қизил денгиз қирғоқларида ҳалокатга учраган сайёҳлик яхтаси йўловчиларини қидириш ишлари давом этмоқда, дея хабар бермоқда “Ал-Жазира” телеканали. 

Маълумотларга кўра, Sea Story кемасида 13 нафар экипаж аъзосидан ташқари Пирамидалар юртига дунёнинг турли бурчакларидан келган 30 дан ортиқ сайёҳлар бўлган. 

Кемага тўсатдан кучли оқим келиб урилган ва тез орада сув тубига чўкиб кетган. Ҳодиса Марса ал-Алам шаҳри қирғоқлари яқинида содир бўлган.

28 киши сувдан қутқариб олинган. Улардан барчасининг аҳволи қониқарли ва касалхонага ётишдан бош тортишган. Бироқ қолган 16 йўловчининг тақдири ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. 

Қидирув-қутқарув ишларига ўнлаб одамлар жалб этилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.