03.06.2025 16:28
57

Миср Ғазодаги уруш ўзининг ҳудудига ўтишидан хавотирда

Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф билан телефон орқали мулоқот қилиб, Ғазодаги уруш кенг кўламли минтақавий можарога айланиб кетишидан хавотир билдирди. 

Суҳбат чоғида Шукри исроилнинг ҳарбий амалиётлари минтақадаги демографик хаританинг қайта чизилишига олиб келиши ҳамда сионистлар фаластинликларни чегара томон суриб, Миср миллий хавфсизлигига таҳдид солаётганини айтиб ўтган.

Бундан ташқари, манбаларга кўра, Қоҳира АҚШ маъмуриятининг можарони ҳал қилишдаги ёндашувини ҳам танқид қилган. Жумладан, тинчлик музокараларининг тўхтаб қолишида Вашингтоннинг ҳам айби борлигини яшириб ўтирмаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.