04.05.2024 16:06

Машҳур шифокор Францияга киритилмади

Машҳур фаластин-инглиз шифокори Ғассан Абу Ситта парламентда чиқиши керак бўлган Францияга киритилмади. Таъкидланишича, Германия томонидан Европага киришга бир йиллик тақиқ қўйилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда шифокор ўзининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Мен Шарл де Голл аэропортидаман. Менга Францияга киришни тақиқлашди. Айтишларича, немислар менинг Европага киришимни бир йиллик тақиқлаб қўйган”, деб ёзди Абу Ситта Х ижтимоий тармоғида.

“Мени Берлиндаги конференцияда можаро пайтида Ғазо касалхоналаридаги ишим ҳақида гапиришга таклиф қилишди. Германия ҳукумати мамлакатга киришимга тўсқинлик қилди. Халқаро суд олдидан геноцид гувоҳининг овозини ўчиришга қаратилган босим Германиянинг давом этаётган қирғинга алоқадорлигини таъкидлайди”, деди Абу Ситта.

Абу Ситта Исроил босқинидан сўнг Ғазо секторига қайтиб келган. У ерда бомбардимон ва бошқа қийинчиликларга қарамай, Фаластин анклавида ишлайдиган энг таниқли ва ҳурматли тиббиёт мутахассисларидан бирига айланди. У оммавий ахборот воситаларида фаластинликлар дуч келаётган муаммолар ҳақида доимий хабар бериб турди.

Исроил бомбалари ва ўқларидан жароҳатланган фаластинликларни даволаш билан шуғулланган Абу Ситта 44 кун давомида  операцияларни бажариш учун сирка ва бошқа уй-рўзғор буюмларидан фойдаланишга мажбур бўлган. 

Аввалроқ, 12 апрель куни Глазго университетининг янги тайинланган ректори Ғассан Абу Ситтанинг Германияга кириши тақиқланган эди. У Берлинда Ғазодаги тиббиёт ходимларининг муаммолари бўйича нутқ сўзлаши керак эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.