02.06.2025 10:45
366
Марокашда Қурбон ҳайитида қурбонлик қилиш бекор қилинди
Подшоҳ Муҳаммад VI 2025 йилда ҳайвон сўйиш маросимини вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Бу тарихий қурғоқчилик билан изоҳланди ва жамоатчиликда норозилик ҳамда диний муҳокамаларга сабаб бўлди.
Марокаш тарихда илк бор қурбонлик сўйишни бекор қилди. Бунга олти йиллик кучли қурғоқчилик ва чорва моллари нархининг ошиб кетиши сабаб бўлди.
Подшоҳ фуқароларни Қурбон ҳайитини дуо ва хайр-саховат орқали нишонлашга чақирди ҳамда улар номидан қурбонлик сўйишга ваъда берди.
Ҳукумат ҳайвон савдосини тақиқлади ва қатор уйларда чорва моллариларни мусодара қилиш учун тинтувлар ўтказди. Бу эса кучли норозилик ва оммавий намойишларга олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш Исроилнинг яқин иттифоқчиларидан бири ҳисобланади. Жумладан, Марокаш Исроилдан ҳарбий техникалар сотиб олади, Исроилга йўл олган ва Ғазодаги қирғинларда қўлланилиши режалаштирилган қурол-яроғ, бомбалар ортилган кемаларга портларига кириб, ёқилғи қуйиб олишига рухсат беради. 2024 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 53,2 миллион долларга етган.