23.01.2025 14:37

Марокаш ва Исроил ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда - Атлантика Кенгаши

Марокаш ва Исроил ўртасидаги ҳамкорлик янада чуқурлашмоқда. 2020 йилда Марокаш Ҳерон дронларини сотиб олди ва 2024 йилда уларни ишлаб чиқарадиган завод қурилишини эълон қилди. Шунингдек, мамлакат ҳар бири 500 минг доллар турадиган SkyLock  Dome ва Barak MX ракеталарни ҳам сотиб олди.

Ғазодаги уруш даврида Марокаш 1 миллиард долларга айғоқчи сунъий йўлдош сотиб олишни режалаштирган. 2024 йилнинг бошида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 53,2 миллион долларга етди, бу 2023 йилга қараганда 64 фоизга кўп.

Марокаш ва Исроил ўртасидаги ҳамкорлик 1960 йиллардан бошланган бўлиб, 1986 йилда қирол Ҳасан ИИ ва Исроил бош вазири Шимон Перес ўртасидаги учрашувдан кейин расмийлаштирилган.

Аввалроқ,  Марокаш Испаниядан ёқилғи ва озиқ-овқат ғамлаш сўровига рад жавобини олган Исроил ҳарбий кемасига  бағрини очганди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.