22.01.2025 12:30
557
«Мақсадимиз дунёни рози қилиш эмас, шариатни татбиқ этиш» - Афғонистон адлия вазири танқидларга жавобан
20 январь, душанба куни Афғонистон Адлия вазирлиги қароргоҳида бўлиб ўтган тадбирда адлия вазири шайхул ҳадис Абдулҳаким Шери нутқ сўзлаб, мамлакатда шариатнинг жорий этилишига оид Ғарб ҳукуматларининг танқидларига жавоб қайтарди.
«Бизнинг
вазифамиз дунёни рози қилиш эмас, балки Ислом шариатини татбиқ этишдир», - деди
у.
Ушбу
тадбирда мМуфтий Фазл Ҳоди Соҳибзода ҳам чиқиш қилиб, «мамлакат қонунчилиги
Ислом амирлиги бошқарувга келгач, қайта кўриб чиқилгани ва ўзгартирилгани»ни
айтиб ўтди.
«Ҳозирда
барча қонунлар ижтиҳод манбаларидан олинган ҳамда уламолар томонидан
маъқулланган», деди у.
Маълумот учун,
бундан олдинроқ БМТ Афғонистонга қарши санкцияларни сақлаб қолишга қарор
қилганди.