03.02.2025 10:48

Манчестерда Қуръонни ёқиб юборган эркак ҳибсга олинди

2 феврал куни Британиянинг Манчестер шаҳрида Қуръонни ёқиб юборган 47 ёшли эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Arab News нашри хабар бермоқда.

Ҳодиса Манчестер аренаси портлаши қурбонлари хотирасига бағишланган Glade of Light ёдгорлиги яқинида содир бўлган. Жиноятчи Қуръон саҳифаларини йиртиб ташлаб, бирма-бир ёққан ва бу ҳаракатини ижтимоий тармоқларда жонли эфир орқали намойиш этган.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳибсга олинган шахс бу пайтда Исроил байроғини қўлида ушлаб турган. Манчестер полицияси уни шу куниёқ ҳибсга олганини тасдиқлади. У "ирқий нафрат туфайли жамоат тартибини бузиш" айблови билан қўлга олинган.

Манчестер полицияси бундай ҳаракатлар жамиятда ташвиш уйғотганини таъкидлади.
"Биз сўз эркинлигини ҳурмат қиламиз, аммо у қўрқитиш ва нафратга айланганида, зудлик билан чора кўрамиз", деди у.

Жиноятчининг исми ошкор этилмаган ва ҳозирда у ҳибсда сақланмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.