08.04.2024 14:28

МАГАТЭ: АЭСга ҳужумлар йирик ядровий авария хавфини оширади

Запорожье атом электр станцияси ҳудудида учувчисиз учоқлар қулади. Реактор тўсиғига камида учта тўғридан-тўғри зарбалар йўлланган

АЭС маъмуриятининг хабар қилишича, бир учувчисиз учоқ ошхона яқинида қулаб, озиқ-овқат олиб кетаётган юк машинасига зарар етказган. Яна бир қурилма эса юк порти яқинига қулаган.

МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси учувчисиз учоқлар ёрдамида Запорожье атом электр станциясига қилинган ҳужумни «эҳтиётсизлик» деб атади. Унинг сўзларига кўра, реакторнинг асосий тўсиқ тузилмаларига камида учта тўғридан-тўғри зарба берилган. МАГАТЭ вазият ядро хавфсизлигига хавф солмаган деб ҳисоблайди, бироқ бундай ҳодисалар йирик ядровий авария хавфини оширади.

Москва Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Запорожье АЭСга қилинган ҳужумда Киевни айблади. Украина Бош разведка бошқармаси эса ҳужумга алоқаси йўқлигини айтди ва буни Россиянинг "симуляция зарбаси" деб атади.

Шу билан бирга, Украина президенти Владимир Зеленский Украина шаҳарлари ва инфратузилмасини Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш зарурлигига яна бир бор эътибор қаратди. Шунингдек, у Украина Қуролли кучларида қарши ҳужум учун снарядлар йўқлигини таъкидлади.

"Биз Конгрессга тўғридан-тўғри айтишимиз керак, агар Конгресс Украинага ёрдам бермаса, Украина урушда ютқазади. Ва бунинг учун оммавий шакл топишимиз керак. Агар Украина урушда мағлуб бўлса, бошқа давлатлар ҳам ҳужумга учрайди ва бу ҳақиқат. Келгуси ҳафталардан Россия бу масалага ядровий қуролни тобора кўпроқ жалб қилишини кўрасиз”, деди Владимир Зеленский.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.