04.02.2025 14:12
Конгода юзлаб жасадлар кўчада қолмоқда - BILD
Конго Демократик Республикасининг шарқида жойлашган Гома шаҳрида исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 900 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 3000 дан зиёд инсон яраланди.
Қизил Хоч ходимлари қурбонларнинг жасадларини йиғишда давом этмоқда, бироқ қурбонлар сони жуда кўплигидан кўчаларда ўликлар ҳали ҳам ётибди. Иссиқ иқлим шароитида уларни ўз вақтида кўмиш муҳим бўлиб қолмоқда.
Конго ҳукумати исёнчилар ортида Руанда ҳукумати турганини даъво қилмоқда. БМТ маълумотларига кўра, 4000 га яқин Руанда аскари Конгода жанг қилмоқда.
Бу минераллар халқаро бозорда катта талабга эга бўлгани учун уларни назорат қилиш учун қуролли гуруҳлар ўртасида доимий тўқнашувлар содир бўлиб келмоқда.
Жанубий Африка давлатлари ва халқаро ташкилотлар ушбу низони дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун ҳаракат қилмоқда. Аммо бу вақтда Гомадаги аҳоли тинчлик ва хавфсизликнинг қайта тикланишини кутиб яшашга мажбур.