25.03.2025 10:38

Колумбия университети талабаси АҚШ ҳукуматини судга берди

АҚШда Колумбия университети талабаси Юнсо Чунг ҳукумат томонидан депортация қилинишга уринишгани сабабли президент Доналд Трамп маъмуриятига қарши даъво аризаси берди.


The Guardian нашрига кўра, 21 ёшли Чунг 2023 йилдан буён университет ҳудудида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларда иштирок этиб келган. 


Бироқ АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICЕ) унинг ҳибсга олиниши учун ордер бериб, мамлакатда яшаш мақомини бекор қилиш жараёнини бошлаган.


Чунг ҳукуматнинг бу ҳаракатларини “ваколатларнинг ҳайратланарли даражада суиистеъмол қилиниши” деб атади ва суд орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қарор қилди.


Бунгача, 8 март куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио кўрсатмаси билан Колумбия университетининг собиқ битирувчиси Маҳмуд Халил ҳам ICЕ томонидан ҳибсга олинган эди. 


У Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларда фаол иштирок этгани сабабли “ҲАМАС билан боғлиқ фаолият” юритишда айбланган, бироқ расмий далиллар тақдим этилмаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.