08.07.2025 06:25
97

Кейинги қурбон сиз бўласиз! – Муҳиддин ал Қорадоғий

Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи бош котиби Муҳиддин ал Қорадоғий Ислом дунёси раҳбарларини уйғонишга чақирди.

"Баъзи мусулмон давлатлари раҳбарларига очиқчасига айтдим: агар ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан ягона иттифоқ тузмасак, исроилнинг бу дўзахий режалари қурбони эртага биз бўламиз", деди у ўз баёнотида.

Қорадоғийнинг таъкидлашича, Масжид ал-Ақсода содир этилаётган зўравонликларни дунё жим кузатмоқда. Ҳолбуки, жума намозлари тўсиб қўйилмоқда, талмудий байрамлар Ақсо ҳовлисида ўтказиляпти.

"Халқларга, уламоларга, виждон соҳибларига мурожаат қиламан: йиғлаш етарли эмас, фақат ғазабланиш билан ҳеч нарсага эришмайсиз. Энди пухта режа тузиб, босим ўтказишимиз, шиорлар билан эмас, ҳақиқий иттифоқлар билан курашишимиз керак", деган у.

Иттифоқ бош котибининг таъкидлашича, ҳақиқий олимлар умматни уйғотиши, виждонларни тирилтириши, қўрқув деворларини йиқитиши керак. Сукут доғдир, ал-Ақсодан юз ўгириш эса янги фалокатларнинг бошланиши.

"Кўз ўнгингизда илк қиблангиз бой берилишига розимисиз? Харитадан ўчирилганидек, хотираларингиздан ҳам ўчирилишини хоҳлайсизми? Эй ҳукумат раҳбарлари! Агар Фаластинни ёлғиз қолдирсангиз, умматнинг хорлигини қабул қилсангиз, кейинги қурбон ўзингиз бўласиз!"

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.