07.01.2025 12:24
Канада бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди
Канада бош вазири Жастин Трюдо Либерал партия етакчилигидан истеъфога чиқишини маълум қилди. У партияга янги раҳбар сайлангунга қадар бош вазир лавозимида қолади. Бу жараён бир неча ой давом этиши кутилмоқда, деб хабар беради Associated Press.
Вазиятдан хабардор манбаларга кўра, 27 январда ишини қайта бошлаши керак бўлган парламент фаолияти 24 мартгача тўхтатилган. Бу муддат давомида Либерал партиянинг янги етакчиси сайланади. Шу билан бирга, мухолифатдаги учта асосий партия парламент тикланганидан сўнг, ишончсизлик вотуми орқали ҳукуматни ағдариш режасини тайёрлаган эди.
«Фаолиятим давомида эришган ҳар бир муваффақиятим оиламнинг қўллаб-қувватлови туфайли бўлди. Кеча фарзандларим билан бу қароримни муҳокама қилдим, бугун эса уни сизлар билан бўлишмоқдаман: Либерал партия етакчилигидан кетаман ва янги раҳбар сайланганидан сўнг бош вазирлик лавозимини топшираман», дейди Трюдо ўз қарори юзасидан изоҳ бериб.
Трюдо молия вазири Христия Фриланд истеъфога чиққанидан сўнг етакчилик борасида жиддий қийинчиликларга дуч келди. Фриланднинг истеъфоси АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Канада товарларига божлар жорий қилиш таҳдидига қандай жавоб бериш масаласида Трюдо билан келиб чиққан келишмовчилик сабабли содир бўлди.
Шунингдек, Либерал партиядан бир неча парламент аъзолари ҳам бош вазирни истеъфога чиқишга чақирди. Охирги сўров натижаларига кўра, Либерал партия жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда жиддий мағлубиятга учраш эҳтимоли юқори.
Маълумот учун, Жастин Трюдо 2015 йилда ҳокимият тепасига келган эди. У очиқ иммиграция сиёсати, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва бойларга нисбатан солиқларни ошириш каби режаларини эълон қилган. Унинг раҳбарлиги давомида мамлакат бир қатор ислоҳотларни амалга оширди, аммо сўнгги йилларда юзага келган муаммолар ҳукумат учун жиддий синов бўлди.