25.09.2025 13:04
194
Италия ва Испания ҳарбий кемалари "Матонат" флотилиясини қўллаб-қувватлайди
Италия ва Испания давлатлари босқинчи исроилнинг Ғазодаги қамалини ёриб ўтиш мақсадида йўлга чиққан Халқаро "Матонат" флотилиясини қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий кемаларини юборди.
Халқаро инсонпарварлик флоти бир неча кун мобайнида номаълум дронлар ҳужумларига учраётган эди. Италия ва Испания давлатлари уни қўллаб-қувватлаш ва керакли вазиятларда тиббий, инсоний ёрдам кўрсатиш ва эвакуация қилиш учун ўз ҳарбий кемаларини йўллашга қарор қилган.
Жумладан, Испания бош вазири Педро Санчеснинг топшириғи билан “Фурор” кемаcи Картахена портидан йўлга чиққан.
Кема Испания байроғи остида ҳаракат қилиб, инсонпарварлик флотини кузатиш ва зарурат туғилганида ёрдам кўрсатиш вазифасини бажаради.