Исроилнинг ишғол остидаги Ғазо секторига уюштирган оммавий ҳужумлари натижасида 7 октябрдан бери ҳалок бўлган фаластинликлар сони 22 600 нафарга етди.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, биргина сўнгги 24 соат ичида 162 фаластинлик Исроил армиясининг ҳужумлари қурбони бўлган, яна 296 нафари яраланган.

Вазирликнинг таъкидлашича, сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳарбийлари Ғазодаги оилаларга қарши 15 та “оммавий хунрезлик” содир этган.

Охирги 91 кун ичида Исроил ҳужумлари оқибатида яраланган фаластинликлар сони 57 910 нафарга етди.

Шу билан бирга, Исроилда қурбонлар сони 1200 га яқинни ташкил этмоқда.

Мавзуга алоқадор