05.07.2025 07:10
109

Исроилнинг Эронга қарши янги режаси ошкор қилинди

Исроил Эронда фуқаролик урушини қўзғатиб, форс давлатини заифлаштириши керак. Бу ҳақда сионистларнинг "Моссад" разведка хизматидаги юқори мартабали яҳудий Мордхай Кедар сўз очди. 

Кедар маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюсида сионистлар Эрон ичидаги турли этник гуруҳлардан фойдаланиб, уларни қўзғатиши ҳамда форс давлатини қулатиш режаси ҳақида маълум қилган. 

Унинг қўшимча қилишича, Эронга қарши сионист режимининг бундай стратегик чораси ҳар қандай қуролли тўқнашувга қараганда самарали бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 2025 йилнинг 13 июнидан 24 июнигача давом этган Исроил ва Эрон ўртасидаги "12 кунлик уруш" икки томонга ҳам қимматга тушди. The Wall Street Journal (WSJ) нашри яҳудий давлатининг кунлик ҳарбий харажатлари жанговар ҳаракатлар шиддатига қараб 800 миллион доллардан ошгани ҳақида ёзди. Фаол операцияларнинг дастлабки икки кунида эса тахминан 1,45 миллиард доллар сарфланган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.