28.03.2025 14:35
исроилда Нетаняхуга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда
Yeni Şаfak нашрининг хабар беришича, исроилда Биньямин Нетаньяху илгари сурган қонун лойиҳаларига қарши норозилик ҳаракати ўн кундан буён тинмаяпти. Мамлакат бўйлаб минглаб одамлар Тел-Авив, Қуддус ва бошқа йирик шаҳарларда намойишлар ўтказмоқда.
Намойишчиларнинг фикрига кўра, таклиф этилаётган қонунлар исроилдаги демократия тамойилларини заифлаштириши мумкин. Айниқса, улар ҳукуматнинг суд тизими устидан назоратини кучайтиришга оид бандларидан хавотирда.
Мухолифатдаги Кнессет депутатлари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари янги ташаббусни бекор қилишни сўраб, исроил Олий судига расмий талабнома топширган.