14.01.2025 09:30
Исроил ҳукумати Ғазода тинчлик ўрнатиш шартларини қабул қилгани айтилмоқда
Исроил ҳукумати Ғазода тинчлик ўрнатиш бўйича сулҳ таклифини қабул қилгани айтилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, фаластинлик маҳбуслар исроиллик маҳбуслар сонига мутаносиб равишда озод қилинади.
- Фаластинлик маҳбуслар озод қилинади, лекин Ғарбий Соҳилга қайтишларига рухсат берилмайди.
- 7 октябрь воқеаларида қатнашган маҳбуслар озод этилмайди.
- Исроил Ғазо шимолидаги бир миллион тинч аҳолига уйларига қайтишга рухсат беришга рози бўлди.
- ҲАМАС гаровга олиш келишувининг биринчи босқичи сифатида шаҳид Яҳё Синварнинг жасадини топширишни талаб қилмоқда.
- Исроил ҲАМАСдан 2014 йилда асирга олинган исроиллик аскар Ҳадар Голдиннинг жасадини топширишни талаб қилмоқда.
Шунингдек, Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишуви лойиҳаси барча моддалар:
БИРИНЧИ БОШҚИЧ (42 кун):
• Томонлар ўртасидаги ўзаро ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатиш, Исроил қўшинларини турар-жойлардан шарққа томон чегара бўйлаб белгиланган ҳудудларга (Нитцарим ўқи ва Қувайт майдони, шу жумладан Ғазо водийси) олиб чиқиб кетиш.
• Ғазо секторида ҳарбий ва разведка ҳаво ҳаракатларини вақтинча тўхтатиб туриш (ҳар куни 10 соат, маҳбуслар ва қамоққа олинганлар озод қилинган кунларда 12 соат).
• Кўчирилганларнинг ўз уйларига қайтиши.
•7-кун: Исроил кучлари Салоҳиддин кўчасидан шарққа бутунлай чекиниб, бу ҳудуддаги ҳарбий иншоотларни олиб ташлайди; кўчирилганларнинг ўз уйларига қуролсиз қайтиши ва Ғазо секторида эркин ҳаракатнинг бошланиши. Қолаверса, биринчи кундан бошлаб инсонпарварлик ёрдамлари ҳеч қандай тўсиқсиз етказилиши.
•22-кун: Исроил кучларини Салоҳиддин кўчаси шарқидаги марказий ҳудудлардан (айниқса Нитцарим ўқи ва Қувайт майдони) чегарага яқин ҳудудларга олиб чиқиш, ҳарбий иншоотларни тўлиқ олиб ташлаш ва кўчирилганларни уйларига қайтаришни давом эттириш.
•ҲАМАС 33 нафар исроиллик гаровга олинганларни, жумладан аёллар, болалар, қариялар ва ярадорлар/касалларни озод қилади. Бунинг эвазига Исроил маълум миқдордаги фаластинлик маҳбусларни озод қилади.
•1-кун: ҲАМАС 3 нафар исроиллик гаровга олинганларни озод қилади.
•7-кун: ҲАМАС яна 4 нафар гаровга олинганларни озод қилади.
•Ҳар 7 кунда бир: яна 3 нафар гаровга олинганлар озод қилинади (аёллар ва болаларга устунлик берилади)
• Фаластинлик маҳбуслар бир хил жиноятлари учун ҳибсга олинмайди.
•16-кун: Томонлар иккинчи босқич шартлари бўйича музокараларни бошлайдилар.
•БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда давом этади.
• Инфратузилма объектларини (электр, сув, канализация, алоқа ва йўллар) реконструкция қилиш бошланади.
• Уй-жойидан айрилганларга 60 000 та вақтинчалик бошпана (контейнер) ва 200 000 та чодир ажратилади.
• Исроил аскарлари қўйиб юборилгач, кўпроқ ярадорларга даволаниш учун Рафаҳ чегара пунктидан ўтишга рухсат берилади.
• Уруш пайтида вайрон бўлган иншоотларни қайта тиклаш ва жабрланганларга товон пули тўлаш бўйича халқаро назорат ўрнатилади.
Бу жараёнларнинг барчаси иккинчи босқичда давом этади.
ИККИНЧИ БОШҚИЧ (42 кун):
• Доимий оташкесим ва ўзаро асир алмашиш; Исроилнинг Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетиши.
УЧИНЧИ БОСҚИЧ (42 кун):
• Томонлар ўртасида жасадлар ва қолдиқлар алмашиш.
• Ғазони қайта тиклаш бўйича 3-5 йиллик режани амалга ошириш.
• Чегара дарвозаларини очиб, одамлар ва товарларнинг ҳаракатланишига рухсат бериш.