11.07.2024 07:36

"Исроил раҳбарларидан кўра ҲАМАСни чексиз даражада ҳурмат қиламан", - ҳибсга олинган француз сиёсатшуноси

Франциялик сиёсатшунос ва Миллий илмий тадқиқот марказининг (CNRS) собиқ тадқиқотчиси, Исроилнинг Фаластинни босиб олишини танқид қилган Франсуа Бургат сешанба куни “террорчилик ташвиқоти”да айбланиб, ҳибсга олинди.
Қайд этилишича, ҳодиса Франциядаги университет профессорининг хорижий можаро юзасидан ўз фикрини билдиргани учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳолати биринчи марта содир бўлган.
Экс-ан-Прованс прокурори Жан-Люк Бланшон сиёсатшуноснинг сешанба куни ҳибсга олингани ҳамда эртаси куни эрталаб қўйиб юборилганини тасдиқлади. 
Собиқ CNRS тадқиқотчиси OJE (Европа яҳудий ташкилоти) томонидан сиёсатшунос Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати хабарларини қайта чоп этгани ва муносабатини билдиргани, шунингдек, Франсуа Бургатнинг бир қатор бошқа баёнотлари устидан шикоят берганидан сўнг ҳибсга олинди.
Академик 2024 йил 2 январь куни Х ижтимоий тармоғида (собиқ Тwitter) New York Times газетасининг “зўрлаш ва зўравонлик айбловлари” ҳақидаги мақоласига жавобан пост тарқатганликда айбланмоқда. Айбловларни "сионистларнинг Фаластин қаршиликларини шайтон сифатида кўрсатишга уринишининг бир қисми" деб ҳисоблаган баёнотда Америка газетасидан "касбий хатоси учун узр сўраши" талаб қилинган.
"Исроил давлати раҳбарларидан кўра, ҲАМАС етакчиларини чексиз ҳурмат қиламан. Ўйлайманки, мен ягона эмасман, аксинча”, — деб ёзади француз сиёсатшуноси бошқа постида. 
Revolution Permane te сўл қанот интернет нашри ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Фаластиннинг озод қилиниши тарафдорларига қарши босимлар кучайганини қайд этади. Нашрнинг билдиришича, намойишлар, митинглар ўтказишни тақиқлаш ва уларни тарқатиб юбориш билан таҳдид қилишдан ташқари, ҳукумат “террорчилик ташвиқоти” айбловини ўзининг репрессив машинасида асосий воситага айлантирган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.