Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган баёнотга кўра, Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони охирги 24 соатда 250 нафарга ортиб, жами 20 674 нафарга етди. Anadolu


Исроил ҳарбийлари якшанба оқшомида Ғазо сектори марказидаги Ал-Мағози қочқинлар лагерини ўққа тутиши оқибатида камида 3 та уйда яшаётган энг камида 78 киши ҳалок бўлди. – BBC


Ғазода ҳалок бўлган БМТ ходимлари сонининг 142 нафарга етгани билдирилган баёнотда, уларнинг кўпчилиги оилалари билан бирга ҳаётдан кўз юмган. - UNRWA


 октябрдан бери ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроил кучлари томонидан қўлга олинган фаластинликлар сони 35 кишининг қўлга олиниши билан 4730 нафарга етди. - Anadolu


Исроил томонидан ҳамма жойда қидирилаётган ва “Ҳамаснинг мияси” сифатида танилган Яҳё Синвар 7 октябрь хуружларидан буён биринчи марта оммага мурожаат билан чиқиб, Ҳамаснинг Исроилга қарши қийин ва мисли кўрилмаган уруш олиб бораётгани ва Исроил катта йўқотишларга дуч келаётганини таъкидлади. – The Times of Israel


Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги жангларда 20 ва 30 ёшли икки аскар ўлганини тасдиқлаб, 7 октябрдан бери Исроил армияси сафидан айрилган ҳарбийлар сони жами 489 нафарга етгани, уларнинг 156 нафари қуруқликдаги ҳалок бўлганини маълум қилди. Haaretz


Исроил армияси матбуот котиби Даниел Хагари Исроил аскарлари Ғазо сектори шимолидаги Жибалия ҳудудида туннелда ўз қўшинлари томонидан бомбардимон қилиниши оқибатида ҳалок бўлган 5 нафар исроиллик маҳбуснинг жасади топилганини маълум қилди. - Anadolu


АҚШ 7 октябрдан буён Исроилга 230 самолёт ва 20 кема тўла қурол-яроғ, жумладан, артиллерия снарядлари, зирҳли транспорт воситалари ва аскарлар учун асосий уруш жиҳозлари юборган. - Anadolu


Тел-Авив Ҳамас асирларини озод қилиши эвазига Ғазога ҳужумларини тўхтатиши ҳамда Ҳамас етакчиларига у ердан хавфсиз тарзда Қатарга боришига рухсат беришини билдирган. - KAN телеканали.


Ғазодан Россияга эвакуация қилинган 150 нафар фаластинликнинг илк 45 нафари, жумладан, 7 нафар болага РФ фуқаролик паспорти топширилди. – Medi-Mig

Мавзуга алоқадор