15.05.2025 10:02
49

исроил* Ғазога гуманитар ёрдам етказишни қайта тиклашга рози бўлди

исроил* ҳукумати Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиб беришни босқичма-босқич тиклашга рози бўлди. Бу ёрдам АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Gaza Humanitarian Foundation (GHF) орқали амалга оширилади. Ташкилот май ойининг охиригача Ғазода иш бошлашни режалаштирган. 

Reuters ахборот агентлигига кўра, янги режа исроил* ва АҚШ ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалга оширишда одатдагидек БМТ иштирокидан эмас, балки хусусий компаниялар ёрдамидан фойдаланилади. Жараёнга АҚШдаги UG Solutions ва Safe Reach Solutions компаниялари жалб этилади.

Айни пайтда, БМТ ва Қизил Хоч каби йирик гуманитар ташкилотлар бу режани инсонпарварлик тамойилларига зид деб ҳисоблаб, уни сиёсийлаштирилган ва ҳарбийлаштирилган механизм деб атамоқда.

Маълумот учун, Ғазога 2 мартдан бери ҳеч қандай ёрдам киритилмаётган эди. Глобал очликни кузатувчи ташкилотларнинг огоҳлантиришича, ҳудудда ярим миллионга яқин инсон – аҳолининг 4/1 қисми очликдан ҳалок бўлиш хавфи остида.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.