Босқинчи Исроил 7 октябрдан бугунги кунга қадар ҳужумларини давом эттираётган Ғазо секторида қурбон бўлганлар сони 17 177 нафарга етди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф ал-Қудра матбуот анжуманида Исроилнинг охирги икки кун ичида уюштирган ҳужумларида 930 фаластинлик ҳалок бўлгани, охирги 24 соатда эса 350 жасад ва 900 ярадорнинг шифохоналарга юборилганини айтди.

Кудра, шунингдек, ҳужумларда яраланганлар сони 46 мингга етганини билдирди.

Аввалроқ БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (UNRWA) 7 октябрдан бери Ғазо секторида 132 нафар ходими ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) эса тўқнашувларда 54 нафар фаластинлик, 4 нафар исроиллик ва 3 нафар ливанлик журналист ва ОАВ ходими ҳалок бўлгани, 11 нафар журналист яралангани, 3 нафари бедарак йўқолгани, 19 нафари эса ҳибсга олинганини эълон қилди.

Мавзуга алоқадор