04.01.2024 22:09

Исроил-Фаластин урушининг 90-куни: энг муҳим хабарлар дайжести

Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони 22 438 нафарга етди, 57 614 нафар фаластинлик жароҳатланган. - Anadolu


Исроил армияси Фаластин Қизил ярим ой жамиятининг Ғазо секторининг Хон Юнус шаҳридаги идорасини яна ўққа тутди: 7 киши яраланди. Ушбу идорадан 14 минг ички кўчирилган фаластинлик бошпана топган. – Al Jazeera


Туркия умумий оғирлиги 2334 тонна бўлган 109 та юк машинасидан ташкил топган инсонпарварлик ёрдамини кема орқали Ғазога жўнатди. Ушбу юк озиқ-овқат, гигиена воситалари ва асосий эҳтиёжларни ўз ичига олади. - Anadolu


2 январь куни Ливан пойтахти Байрут шаҳрида Ҳамас Сиёсий бюроси раиси ўринбосари Солиҳ ал-Арурий ва унинг 6 нафар ҳамроҳи бинога Исроилнинг қирувчи самолётидан учирилган ва ҳар бири 100 кг бўлган 6 та бошқарилувчи ракета учирилиши натижасида ўлдирилгани маълум қилинди. - Yedioth Ahronoth


Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг бир қанча ҳудудларида жанговар ҳаракатларнинг “учинчи босқичини” бошлади. "Учинчи босқич" интенсив бомбардимондан чекланган бомбардимонларга ўтишни ва Ғазо секторидан кўпчилик қўшинларни чегарага олиб чиқишни ўз ичига олади. - KAN телеканали


Ғазо секторига ҳужумлар бошланган 7 октябрдан бери ҳалок бўлган Исроил аскарлари сони 509, жароҳатланганлар эса 2309 нафарга етди. Улардан 175 нафари Исроил қўшинларининг Фаластин анклавидаги қуруқликдаги амалиёти чоғида ҳалок бўлган. - Haaretz


Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Исроил вазирларининг ғазоликларни бошқа давлатларга кўчиб ўтишга чақирувчи “масъулиятсиз ва провокацион баёнотларини” кескин қоралади. - TRT


Халқаро суд 11-12 январь кунлари Жанубий Африка Республикасининг Исроилга қарши даъвоси бўйича очиқ тинглов ўтказилишини тасдиқлади. – Al Jazeera


Исроилнинг Ливан жанубидаги Накура шаҳрига берган сўнгги зарбаларида Ҳизбуллоҳнинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлди. Ҳаракат етакчиси Ҳасан Насралла унинг қуролланган кучлари Исроил Ливанга уруш очса, охиригача жанг қилишини билдирди. - Al Jazeera


АҚШ Таълим вазирлигининг сиёсат бўйича катта маслаҳатчиси Тариr Хабаш президент Жо Байденнинг Фаластин-Исроил урушига ёндашувига норозилик сифатида истеъфога чиқди. "Президент доимий ўт очишни тўхтатишга чақириши керак", деб ёзди у чоршанба куни Х ижтимий тармоғида. - Anadolu

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.