29.12.2023 20:59

Исроил-Фаластин урушининг 85-куни: энг муҳим янгиликлар дайжести

Ғазо секторида 7 октябрдан бери Исроил ҳужумларида камида 21 507 киши ҳалок бўлди, 55 915 киши яраланди. Ҳамаснинг Исроилга ҳужуми қурбонлари сони эса 1139 кишини ташкил этади. – Al Jazeera


Исроилнинг Ғазо секторининг блокада қилинган қисмларига бир кечада уюштирган ҳужумларида камида 45 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. - WAFA


7 октябрдан буён Исроил ҳужумлари натижасида Ғазо секторидаги БМТ бошпаналаридан паноҳ топган 308 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 1095 киши яраланди. "Ғазо секторининг ҳеч бир жойи хавфсиз эмас". - UNRWA


Исроил армиясининг ишоғол остидаги Ғазо секторининг марказий қисмлари ва анклав жанубидаги Хон Юнус минтақасига уюштирган ҳужумлари туфайли сўнгги кунларда 100 мингга яқин фаластинлик уйларини ташлаб, Миср билан чегарадош Рафаҳ ҳудудига кетишга мажбур бўлди. - Anadolu


Исроил ҳужумлари натижасида Ғазо секторидаги 325 та маданий мерос ва археологик обидадан 200 дан ортиғи, жумладан, масжидлар, черковлар, мактаблар, музейлар ва қадимий археологик уйлар ҳужумга учради ва вайрон қилинди. – Al Jazeera


Исроил ишғолчи кучлари Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжидига жума намозини ўқиш учун келган фаластинликларга қарши резина қопламали металл ўқлар, кўздан ёш оқизувчи газ қўлланилиши натижасида ўнлаб одамлар жабрланди. - WAFA


Ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроил кучлари ва кўчманчилар 7 октябрдан буён 304 нафар фаластинликни, жумладан 79 болани ўлдирди. 2023 йил бошидан бери жами 504 киши ҳалок бўлди. Al Jazeera


Исроил ҳарбийлари ишғол остидаги Ғазо сектори шимолидан Исроил армияси томонидан белгиланган йўналиш бўйича ортга қайтаётган инсонпарварлик ёрдами конвойига қарата ўт очди. Натижада бир транспорт воситаси зарарланди, жабрланганлар йўқ. - UNRWA


Ғазодаги Cоғлиқни сақлаш вазирлиги 20 нафар бемор, жумладан, бошидан жароҳатланган икки ойлик гўдакка Мисрда шошилинч даволаниш учун қамалдаги анклав ташқарисига чиқишга рухсат берилганини маълум қилди. Al JAzeera


Исроилнинг Ғазо сектори яқинида жойлашган Сдерот шаҳрининг эвакуация қилинган аҳолиси январь ойи охиригача меҳмонхоналар ёки бошқа жойлашув жойларида қолиши белгиланди. - Al Jazeera

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.