28.12.2023 20:28

Исроил-Фаластин урушининг 84-куни: энг муҳим янгиликлар дайжести

Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони охирги 24 соатда 210 нафарга ортиб, 21 320 нафарга, ярадорлар сони эса 55 603 нафарга етганини маълум қилди. - Anadolu


Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги пайшанба куни Исроилнинг Ғазонинг Байт-Лаҳия, Хон Юнис ва Ал-Мағози туманларига берган зарбалари натижасида 50 нафар фаластинлик ҳалок бўлганини маълум қилди. – Al JAzeera


Исроилнинг ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда уюштирган рейдларида бир фаластинлик ҳалок бўлди, 14 нафари яраланди ва 7 октябрдан буён ҳужум қурбонлари сони 312, йил бошидан буён эса 520 нафарга етди. - WAFA


Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Исроил босими остида Ғазонинг марказий қисмларидан мажбуран уйларини ташлаб кетаётган 150 мингдан зиёд фаластинлик, жумладан, болалар, эмизикли аёллар ва ногиронларнинг борадиган жойи йўқлигини маълум қилди. - UNRWA


Ғазо ҳукумати сектор шимолидаги Байт Лаҳия шаҳрида журналистлар Муҳаммад Ҳайреддин ва Аҳмед Маҳир Ҳайреддин Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлгани, 7 октябрдан буён ҳаётдан кўз юмган журналистлар сони 105 нафарга етганини билдирди. - WAFA


Исроилнинг Ir Amim нодавлат нотижорат ташкилоти маълумотларига кўра, Тел Авив 25 декабрь куни фаластинликлардан тортиб олинган учта ҳудуд – Қуддусдаги Скопус тоғи, шаҳар шимолидаги Француз тепалиги ва Шарқий Талпиот яҳудий аҳоли пунктида жами 1839 та уй қуриш бўйича тендер эълон қилган. - Anadolu


Исроил кучлари, жумладан, армия, полиция ва ички разведка хизмати вакиллари Ғарбий Соҳилдаги бир қатор валюта айирбошлаш шохобчалари ва компанияларига рейдлар чоғида фаластинликларнинг 10 млн шекел (тахминан 2,7 млн доллар) пулини мусодара қилди. - Anadolu


Исроил ички разведка хизмати Шин Бет (Шабак) 7 октябрдан олдиноқ Ҳамас Исроилга қарши кенг кўламли ҳужумни амалга оширишга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги “аниқ маълумот” олган, бироқ бу маълумотлар юқори мартабали амалдорларга етказилмаган. - Channel 12 телеканали


Ҳиндистоннинг Фаластиндаги ваколатхонаси томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Ҳиндистон БМТнинг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги UNRWA ҳисоб рақамига 2023-2024 йиллар учун йиллик 5 млн долларлик ҳиссаси доирасида 2,5 млн долларлик иккинчи траншини ажратди. Al Jazeera


АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бир гуруҳ Фаластин тарафдорлари Жон Кеннеди (JFK) ва Лос-Анжелес (LAX) халқаро аэропортларига кириш йўлларини тўсиб қўйди, 26 киши тинчликни бузганлик ва транспорт воситалари ҳаракатига тўсқинлик қилганликда айбланиб ҳибсга олинган. - Independent

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.