27.12.2023 20:25

Исроил-Фаластин урушининг 82-куни: энг муҳим хабарлар дайжести

Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони охирги 24 соат ичида 195 нафарга ортиб, 21 110 нафарга; жароҳатланган эса 325 нафарга ортиб, 55243 нафарга етганини маълум қилди. – Al Jazeera


Исроил Ғазода ҳар куни энг камида 106 болани қатл қилмоқда, 80 кун давомида эса 8500 дан ортиқ гўдак ва 6300 дан зиёд аёлнинг қотилига айланди. - TRT


Ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги Тулкар шаҳри яқинида жойлашган Нур Шамс қочқинлар лагерига Исроил кучлари дрони томонидан ҳужум уюштирилиши натижасида энг камида 6 нафар қуролсиз фаластинлик ҳалок бўлди. – Al Jazeera


Ишғол остидаги Ғазода Исроил ҳужумлари натижасида хусусий бизнес ҳар куни 25 млн доллар, 7 октябрдан бериш эса жами 1,5 млрд доллар йўқотгани, Ғарбий Соҳилда эса корхоналарнинг 29 фоизида ишлаб чиқариш камайгани, 35 минг корхона фаолиятини тўхтатгани маълум қилинди. - WAFA


Исроил кучлари томонидан 7 октябрдан бери ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда қўлга олинган фаластинликлар сони 4 795 нафарга етди. - Anadolu


Ҳамас ўзининг ёзма баёнотида Эрон Инқилобий гвардияси армияси матбуот котиби Рамазон Шарифнинг 7 октябрь куни Ҳамаснинг Исроилга "Ақса тўфони" номи остидаги ҳужумлари Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун қасослардан бири экани ҳақидаги даъвосига раддия берди. - Anadolu


Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, ўнлаб исроиллик кўчманчилар чоршанба куни эрталаб ишғол остидаги Қуддус шаҳрида жойлашган Ал-Ақсо масжиди мажмуасига бостириб кириб, масжид ҳовлилари бўйлаб провакацион экскурсиялар уюштирган, Қоя гумбази яқинида Талмуд маросимларини ўтказган. - WAFA


БМТ бош котиби Гутерриш Голландиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Сигрид Каагни Ғазога гуманитар ёрдамни ташкил этиш ва назорат қилиш вазифасини мувофиқлаштирувчи этиб тайинлади. Маълум қилинишича, Кааг можарога алоқадор бўлмаган мамлакатлар ёрдамини мувофиқлаштириш механизмини ҳам яратади. - БМТ


ЦАХАЛ вакили чоршанба куни эрталаб Гивати ​​бригадасининг Шакед баталонининг компания қўмондони ўринбосари 23 ёшли лейтенант Ярон Элиезер Читиз, шунингдек, 20 ва 21 ёшли икки аскарнинг ҳалок бўлганини эълон қилди. 7 октябрдан буён 498 нафар, қуруқликдаги жангларда эса 164 ҳарбий ҳалок бўлган. - Ynet


АҚШ армиясининг 1980-йилларда Яқин Шарқда бўладиган ҳар қандай урушларда Америка қўшинларини тезликда қурол-яроғ билан таъминлаш мақсадида миллиардлаб доллар сарфлаб ташкил этган махфий омборидан Исроилга Ғазодаги урушда фойдаланишга рухсат берилгани катта шов-шувни келтириб чиқарди. - Independent

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.