Исроил-Фаластин уруши: куннинг энг муҳим янгиликлари дайжести
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинлик сони сўнгги 24 соат ичида 241 нафарга ортиб, 20 915 нафарга, 382 киши жароҳатланиб, яраланганлар 54 918 нафарга етганини маълум қилди. - Al Jazeera
7 октябрдан бери Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроил кучлари ва яҳудий кўчманчилар томонидан уюштирилган ҳужумларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 305 нафарга етди. - Anadolu
Исроил ҳарбий ҳаво кучлари сутка давомида Ғазо секторидаги 100 дан зиёд объектларга зарбалар берди. - Anadolu
15 декабрь куни Ғазо секторида исроиллик аскарлар томонидан "тасодифан отиб ташланган" 3 нафар исроиллик маҳбуснинг ўлдирилиши билан боғлиқ дастлабки терговда аскарларга "жанг қила оладиган барча эркакларни ўлдириш буюрилгани" маълум бўлди. – Haber Global
Исроил Молия вазирлиги 7 октябрдан бери Ғарбий Соҳилдан фаластинлик ишчиларнинг Исроилга киришига йўл қўйилмаётгани сабабли ҳар ой мамлакат иқтисодиёти 3 млрд шекел (830 млн доллар) зарар кўрилаётганини маълум қилди. – Indipendent
Исроил Ғазода амалга ошираётган қатлиоми учун, АҚШ ёрдамини ҳисобга олмаганда, шу вақтгача бюджетдан 18 млрд доллар сарфлагани, бу – мамлакатнинг йиллик мудофаа харажатларига тенг экани маълум қилинди. – TRT.
Япония ҳукумати фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ва Яқин Шарқдаги икки давлат ечимини қўллаб-қувватлаши ҳамда Фаластинга сиёсий ва молиявий кўмак кўрсатишда давом этишини билдирди. – Son Dakika
Тел-Авив Американинг Intel корпорациясига келгуси йилда Исроил жанубида микросхемалар ишлаб чиқарувчи 25 млрд долларлик янги завод қуриши учун 3,2 млрд доллар ажратишга рози бўлди. – Al Jazeera
Лос-Анжелесдаги синагог яқин атрофда аксилисроил намойишлари ўтказилиши муносабати билан шанбалик ибодатни илк бор бошқа жойда ўтказишга қарор қилди. - Haaretz
Исроилнинг Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳридаги элчихонаси олдида кечқурун содир этилган портлашда ҳеч ким жабрланмади, шунингдек, элчихона яқинидан элчи номига таҳдидли мактуб топилди. – Ynet
Ливандан танкка қарши ракета учирилиши натижасида тўққиз нафар Исроил ҳарбийси жароҳатланди, ЦАХАЛ улардан бирининг вафот этгани ҳамда Исроил “Ҳизбуллоҳ” позицияларига қарши жавоб зарбаларини берганини маълум қилди. – Haaretz