22.03.2024 16:21

Исроил чекловларига қарамай, Ал-Ақсода 120 минг фаластинлик жума намозини адо этди

Исроил томонидан қўйилган барча тўсиқларга қарамай, 120 мингга яқин фаластинлик мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойидаги иккинчи жума намозини Ал-Ақсо масжидида адо этди.

Ўн минглаб фаластинликлар 22 март куни эрталаб Ғарбий Соҳил ва Қуддус ўртасидаги ҳарбий назорат пунктларидан ўтди.

Кўп соатлик йўл юрган фаластинликлар Ал-Ақсо масжидига етиб келишди ва Рамазон ойида иккинчи жума намозини ўқишди.

Исроил полицияси эрталабдан ишғол қилинган Шарқий Қуддуснинг Ал-Ақсо масжиди жойлашган Эски шаҳар атрофидаги йўлларни темир тўсиқлар билан ўраб олди.

Исроил хавфсизлик кучлари жума намози учун исломий зиёратгоҳга кирмоқчи бўлган фаластинликларнинг ҳужжатларини текшириб, уларнинг кўпчилигини ёш чекловлари туфайли қайтарди.

Исроил полициясининг аралашуви туфайли Ал-Ақсо масжидидан чиқаётган фаластинликлар билан хавфсизлик кучлари ўртасида вақти-вақти билан жанжал келиб чиқди.

Қуддус Исломий вақфлар бошқармаси маълумотларига кўра, 120 минг фаластинлик Ал-Ақсо масжидида жума намозини ўқиган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.