30.04.2025 07:38
104

исроил* Бош вазири автоҳалокатга учради

Кеча оқшом исроил* Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг кортежи Қуддус шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Ynet” нашри хабар берди.


Ҳодиса шаҳарнинг марказий ҳудудларидан бирида, пиёдалар ўтиш жойи яқинида содир бўлган. 


Дастлабки маълумотларга кўра, авария оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, сионист Нетаняхунинг ўзи эса воқеадан зарар кўрмаган. 


Ҳодиса сабаб кортеждаги машиналар пиёдалар йўлагида вақтинча тўхтаб қолган. Воқеа жойига зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари етиб келган. 


Ҳозирда автоҳалокат сабаблари ўрганилмоқда, расмий изоҳлар эса ҳали берилмади, дейилади нашр хабарида. 


Маълумот учун, яқинда Кения пойтахти Найробида Президент кортежи таркибидаги автомобиллардан бири 79 ёшли Буюк Британия фуқароси Эдгар Чарлз Фредерикни уриб юборган эди. Афсуски, у олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. 


Мазкур ҳолат юзасидан автомобил ҳайдовчиси дастлаб ҳибсга олинган, бироқ кейинчалик гаров пули эвазига озодликка чиқарилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.