18.03.2025 08:45
162

ҲАМАС: “Нетаняҳу ҳукумати геноцид урушини давом эттирмоқда”

ҲАМАС ҳаракати Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва унинг ҳукумати Ғазо секторига қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаганини қаттиқ қоралаб, буни “геноцид уруши”да атади. Ҳаракат баёнотида Нетаняҳу ҳукумати ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бекор қилгани ва Ғазо секторидаги тинч аҳолига нисбатан босимни кучайтиргани таъкидланган.

“Нетаняҳу ва унинг нацист ҳукумати Ғазо секторидаги ҳимоясиз тинч аҳолига қарши тажовуз ва геноцид урушини қайта бошлади,” дейилади баёнотда.

ҲАМАС шунингдек, воситачиларни Исроил ҳукуматининг келишувни бузиш бўйича ҳаракатларига тўлиқ жавобгарлик юклашга чақирди. Бундан ташқари, ҳаракат халқаро ташкилотларни, хусусан, Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотини Ғазо секторига қарши блокадани тугатиш учун чора кўришга даъват этди.

“Биз Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотини тарихий масъулиятини бажаришга, фаластин халқининг сабот ва жасорат билан кўрсатаётган қаршилигини қўллаб-қувватлашга ҳамда Ғазо секторига нисбатан ўрнатилган ноҳақ қамалдан халос қилишга чақирамиз”, деган ҲАМАС вакили. 

Бундан ташқари, ҲАМАС Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Хавфсизлик Кенгашини фавқулодда йиғилиш ўтказиб, Исроилни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга мажбурловчи қарор қабул қилишга чақирди.

“Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Хавфсизлик Кенгашини зудлик билан йиғилиш ўтказиб, тажовузни тўхтатишга мажбурловчи резолюция қабул қилишга ва 2735 сонли резолюцияга риоя этилиши, яъни тажовузни тўхтатиш ҳамда Ғазо секторининг бутун ҳудудидан босқинчилик кучларининг олиб чиқилишига эришишга чақирамиз,” дейилади баёнотда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.