29.04.2025 09:04
99

исроил* Ғазода беш йиллик сулҳ таклифини рад этди

исроил* томони Қатарда бўлиб ўтаётган музокаралар доирасида ҲАМАС вакиллари томонидан илгари сурилган беш йиллик ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди. Бу ҳақда “The Times of Israel” нашри хабар берди.


ҲАМАС томонидан таклиф этилган режага кўра, сулҳ муддати давомида исроил* армияси Ғазо секторидан тўлиқ чиқарилиши, минтақада маҳаллий бошқарув тизимини яратиш учун махсус қўмита ташкил этилиши лозим эди. Бунинг эвазига ҲАМАС барча гаровга олинган шахсларни бир йўла озод этишга рози бўлган.


Бироқ исроил* томони бу таклифни қабул қилмаслигини қатъий билдирган.


“ҲАМАС билан тузилажак бундай сулҳ уларга қуролланиш, тикланиш ва Исроилга қарши урушни давом эттириш имконини беради. Бундай шароитда келишувга розилик билдиришимиз мутлақо имконсиз”, дейилади сионистлар баёнотида.


исроил* расмийлари шунингдек, ҲАМАС ҳаракатининг тўлиқ қуролсизлантирилишини асосий шарт сифатида белгиламоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.