Исроил армияси Ғазода 30 мингдан ортиқ нишонга зарба берилганини билдирди
Исроил армияси 2023 йил 7 октябрдан буён ишғол остидаги Ғазо секторида қарийб 30 минг нишонга зарба берилганини билдирди. Исроил бу ҳужумларда ҲАМАСнинг 9 мингдан ортиқ аъзоси ўлдирилганини иддао қилмоқда.
Исроилнинг
2,3 миллион киши истиқомал қиладиган Фаластин анклавига ҳужумлари халқаро
ҳамжамиятнинг чақириқларига қарамай давом этмоқда.
Аввалги
ойларда Ғазо сектори шимоли шиддатли ҳужумга учраган ва юз минглаб
фаластинликлар мамлакат жанубига қочишга мажбур бўлган эди.
Ўтган
йилнинг декабрь ойидан Исроил армияси аввалроқ хавфсиз ҳудуд деб эълон қилган
эксклавнинг марказий ва жанубий ҳудудларига ҳужум уюштирмоқда.
Ҳисоботга
кўра, ўтган йилнинг 7 октябридан буён Ғазо секторидан 9 мингта, Ливандан икки
мингта ракета учирилган.
Армия матбуот
хизмати, шунингдек, Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг 750 «нишонига» зарба
берилгани ҳақида хабар берди.
Ҳужумлар
натижасида бугунги кунга қадар 24,1 минг фаластинлик ҳалок бўлди, 61 мингга
яқини жароҳатланди.