Исроил армияси якшанбага ўтар кечаси Эрон ҳудудидан Исроилга қарата 200 дан ортиқ учувчисиз учоқлар, қанотли ва баллистик ракеталар учирилганини маълум қилди.

Аксарият таҳдидлар Исроил ҳаво ҳудудидан ташқарида уриб туширилган.

Исроил армияси: Эрон ҳужуми натижасида мамлакат жанубидаги ҳарбий базага озгина зарар етди, қурбонлар йўқ.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроил томонидан “босиб олинган” ҳудудлардаги муҳим ҳарбий нишонларни “муваффақиятли йўқ қилгани”ни билдирди.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Эроннинг Исроилга ҳаво ҳужумларини қоралаб, томонларни зудлик билан тажовузкорликни тўхтатиш ва тинчланишга чақирди.

АҚШ президенти Жо Байден миллий хавфсизлик гуруҳи билан учрашувдан сўнг Исроилни Эрон таҳдидларидан ҳимоя қилишга содиқлигини билдирди.

The Wall Street Journal француз ҳарбий-денгиз кучлари Исроилни ҳимоя қилиш учун сафарбар қилингани ҳақида хабар берди.

Исроил вазирлар кенгаши айни дамда Эрон ҳужумига жавоб бериш йўлларини кўриб чиқмоқда, дея хабар бермоқда Исроил матбуоти ҳукуматга таяниб.

Иорданияда учувчисиз учувчи самолётнинг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди - маҳаллий ОАВ.

Эронда одамлар кўчаларда Исроилга қарши ҳарбий операцияни нишонлашни бошлаб юборди (видео).

Исроилда эрта тонгда тревога бекор қилиниб, бутун мамлакат бўйлаб хавфсиз ҳудудларни тарк этиш мумкинлиги эълон қилинди. 

Мавзуга алоқадор