21.03.2025 14:50
270

Ҳиндистонда мусулмон киши ҳиндуийлар гуруҳи томонидан ўлдириб кетилди

Ҳиндистоннинг шимолидаги Уттар-Прадеш штатида 55 ёшли мусулмон Муҳаммад Шариф радикал ҳиндуийлар гуруҳи томонидан ўлдириб кетилди. Улар Шарифни “Ҳоли” ҳинду байрамини нишонлашда иштирок этишдан бош тортгани учун аёвсиз калтаклашган.


Қотиллик Рамазон ойи арафасида, Шариф бозорга харид қилиш учун йўл олган пайтда содир бўлган.


Марҳумнинг куёви Муҳаммад Минажанинг сўзларига кўра, аввалига бир гуруҳ болалар Шарифни бўёқ билан бўяшга уринган, лекин у бунга рози бўлмаган. Кўп ўтмай катталар аралашиб, уни дўппослашни бошлаган.


Жабрланувчининг оиласи тўртта ҳиндуистга қарши ариза топширган, бироқ полиция воқеани юрак хуружи сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.