18.04.2025 09:22
75

Ҳиндистон Россия ўрнини эгалламоқчи

Сўнгги беш йил ичида Россиянинг глобал қурол етказиб бериш ҳажми 64% га қисқаргани Ҳиндистон учун янги имкониятлар эшигини очди.

ЦА новостининг хабар қилишича, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакатни нафақат iPhone ишлаб чиқариш марказига, балки дунёдаги етакчи қурол ишлаб чиқарувчилардан бирига айлантиришни мақсад қилмоқда. 

У Ҳиндистонни Россиянинг анъанавий харидорларига ўқ-дорилар, ракеталар, вертолётлар ва ҳарбий кемаларни экспорт қиладиган йирик етказиб берувчига айлантиришни режалаштирган.

Манбага кўра, Ҳиндистоннинг янги экспорт стратегияси Африкадаги, Жанубий Америкадаги ва Жануби-Шарқий Осиёдаги давлатларга қаратилган. 

Ушбу режани амалга ошириш учун мамлакат 2026 йил мартига қадар ўзининг чет элдаги элчихоналарига камида 20 нафар янги ҳарбий атташе юборишни мўлжаллаган. 

Бугунги кунда ҳинд атташелари аллақачон Жазоир, Марокаш, Гваяна, Танзания, Аргентина, Эфиопия ва Камбоджада фаолият юритяпти.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.