Иккинчи муддатда Трамп ўзини хафа қилганлардан қасос олади – Politico
АҚШнинг Республикачилар партиясидан сайланган янги президенти Дональд Трамп Оқ уйга келганидан сўнг ўзининг собиқ рақиблари билан ҳисоб-китоб қилиш имкониятига эга бўлади. Бу фикрни Politico нашри билдирган.
Унга кўра, 2017 йилдан 2020 йилгача президент бўлиб ишлаган сиёсатчининг қўлида қайта сайланганидан кейин қасос олишни режалаштираётган одамларнинг исмлари кўрсатилган узун рўйхат мавжуд. Қайд этилганидек, Трамп энди бу режаларни амалга ошириш учун “халқнинг мандати ва кучига” эга бўлади.
Politico нашрининг таъкидлашича, рўйхатга Американинг амалдаги етакчиси Жо Байден, вице-президент ва Трампнинг сайловдаги рақиби Камала Харрис, собиқ президент Барак Обама ва собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон киритилган.
Бундан ташқари, Politico бўлажак давлат раҳбари кўплаб журналистлар ва йирик оммавий ахборот воситалари таҳририятларига нисбатан чеклов чораларини кўришини таъкидламоқда.
“Йиллар давомида Трампнинг нутқлари ва ижтимоий тармоқлардаги постларида сиёсий рақиблари, танқидчилари ва ОАВ аъзоларини жиноий жавобгарликка тортиш, қамоққа ташлаш, депортация қилиш ва ҳаттоки қатл қилишга қасоскорона чақириқлар янграб келган. 2024 йилги кампаниянинг сўнгги ҳафталарида у бу чвақириқлар ўзининг чўққисига чиқди. Энди у ғалаба қозонгач, у ҳам халқ мандатига, ҳам жазо режасини амалга оширишга киришиш ҳуқуқига эга”, — дейилади хабарда.