15.05.2025 07:32
191
Японияда мусулмонлар учун дафн муаммоси ортиб бормоқда
Япония мусулмон жамоаси сўнгги йилларда ўсишда давом этмоқда. Бироқ мусулмон аҳоли сони ошиб бориши билан мусулмонлар дафн масаласида жиддий тўсиқларга дуч келмоқда. Муаммо шундаки, Япониядаги қабристонларнинг 99,9 фоизи фақат кремацияни (жасадни ёқиш – Azon Global) амалга оширади – бу эса исломда қатъиян тақиқланган амалиёт ҳисобланади.
Расмий қонунлар дафн этишни тақиқламаса-да, бу қарорни маҳаллий ҳокимият органлари қабул қилади. Улар эса кўп ҳолларда мусулмон қабристонларига ер ажратишга интилишмайди, бу эса яқинларини шариат қоидаларига мувофиқ дафн қилишни хоҳлаётган мусулмонлар учун жиддий қийинчилик туғдиради.
Ҳозирда Япониядаги кўплаб мусулмонлар кремациядан воз кечиб, чет элларда дафн этишга мажбур бўлишмоқда ёки мамлакат ичида жуда кам сонли махсус қабристонларни излашга тўғри келмоқда.
Мазкур ҳолат Япония жамиятидаги диний озчиликлар ҳуқуқи, диний эркинлик ва маданий хилма-хилликка бўлган муносабат масалаларини ҳам кун тартибига олиб чиқмоқда.
Ислом – мамлакатда энг тез ўсувчи дин сифатида қайд этилган. 2024 йил бошига келиб мамлакатдаги мусулмонлар сони тахминан 350 минг нафарга етди. Японияда 150 та масжид фаолият юритмоқда.