23.04.2025 18:54
40

Японияда мусулмонлар сони сезиларли даражада ортмоқда

TRT нашри Японияда мусулмонлар сони ортиб бораётганини маълум қилди. Vaseda университети фахрий профессори Хирофуми Танаданинг тадқиқотига кўра, 2023 йил охирига келиб, мамлакатда 350 000 га яқин мусулмон япон фуқаролари истиқомат қилган. 


Унинг айтишича, бу кўрсаткич 2005 йилга нисбатан уч баравардан кўпроқни ташкил этган. Ўшанда мусулмонлар сони атиги 100 000 нафар эди.


Nikkei нашрига кўра, Япония ишчи кучи етишмовчилиги сабабли иммиграция сиёсатини юмшатмоқда. Бироқ, индонезиялик мусулмонлар ибодат учун масжид ва ҳалол овқат топишда қийинчиликларга дуч келаётганини айтишган. 


“Сўровлар шуни кўрсатадики, японларнинг аксарияти ислом дини ҳақида деярли тасаввурга эга эмас”, дейди Soai университети мутахассиси Хизуру Мики. 


Индонезия диаспораси Японияда айниқса тез суръатлар билан ортмоқда. 2024 йил охирига келиб, мамлакатда 200 000 га яқин индонезиялик истиқомат қилган. Бу 2023 йилга нисбатан 34 фоизга кўп ва икки йил аввалгига қараганда деярли икки баробар кўрсаткичдир. 


Масалан, 2024 йил Рамазон байрами муносабати билан Токиодаги Индонезия мактаби ва ҳудуддаги масжидда 6 500 га яқин мусулмон йиғилган. 


Мусулмонлар сонининг ортиши мамлакатда масжидлар учун жой топиш муаммосини юзага келтирмоқда. Авваллари ҳар йили Рамазонда мамлакатдаги мактаб ёки масжидда ибодатлар ўтказилган бўлса, бу сафар мавжуд бино етарли эмаслиги аён бўлди. 


“Японияда хорижлик ишчиларга эҳтиёж сезиларли даражада ошаётган бўлса-да, мамлакат ҳали мусулмонларнинг диний ва маданий эҳтиёжларига тўлиқ мослаша олгани йўқ”, дейди ҳукумат вакилларидан бири.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.