Японияда Исроил геноцидига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди
Исроил Ғазода қатлиом қилаётган бир вақтда, дунёнинг кўплаб минтақаларида норозилик намойилари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Япония пойтахти Токиода юзлаб японлар "Ғазода геноцидни тўхтатинг", "Фаластинни озод қилинг" каби шиорлар билан кўчага чиқишди.
Шинжуку
туманида тўпланган япон намойишчилари Шинжуку поезд станцияси атрофида баннер
ва шиорлар билан юриш қилиб, Исроилнинг Ғазодаги шифохона ва мактабларга
уюштирган ҳужумларига муносабат билдирди.
Намойишчилар
Япония ҳукумати ва дунё давлатларини Ғазода тинч аҳолига қарши қирғинларнинг
олдини олиш учун чора кўришга чақирди.
Ғазо
секторида содир бўлаётган воқеаларга муносабат билдириш учун норозилик
намойишига қатнашганини маълум қилган Ҳаруки Саито: “Бу ерга Ғазодаги қирғинни
тўхтатиш учун келдим. Ҳозиргача Исроил армияси ҳужумлари натижасида 17 мингдан
ортиқ ғазолик ҳалок бўлди”, - деди.
Япония бош
вазири Фумио Кишида ва G7га аъзо
бошқа давлатларнинг Исроил армиясини қўллаб-қувватлаётганига эътибор қаратган
Саито: “Япония бош вазири Кишида ва ҳукуматини бутун дунёда ҳарбий кучларни
тўхтатиш учун ҳаракат қилишга чақирамиз. Озод Фаластин, озод Ғазо!” деди.
Намойишда
қатнашган Томоши Омодо эса Фаластиндаги қирғинлар учун ўзини масъул ҳис қилаётганини
айтиб, "Япониялик ва ишчилар синфининг бир аъзоси сифатида мен Ғазо ва дунёнинг
бошқа ҳудудлардаги геноцидларни тўхтатиш мажбуриятим борлигига ишонаман".