02.01.2025 10:36

Янги Орлеандаги хужум Трампга қарши провакациями?

АҚШнинг сайланган президенти Трамп лавозимга киришишига саноқли кунлар қолганида АҚШда террорчилик ҳужумлари кўпаймоқда. Жумладан, янги йилнинг илк соатларида Янги Орлеандаги терактда 15 киши ҳаётдан кўз юмди. Лас-Вегасда эса Trump Tower меҳмонхонаси олдида Tesla автомобили юкхонасига ортилган пиротехника ёки портловчи моддалар портлатилди. Ҳодисада 1 киши ҳалок бўлди,7 киши жароҳатланди.

Ҳужумларнинг кучайиши ортидан "Туркия газетаси" муаллифи Жем Кюкуч мантиқли бир фикрни илгари сурди. TGRT news телеканали жонли эфирида сўзлаган Кючук: "Трампга қарши: "Мана, кўр, ИШИД бу ерда ҳали тугамаган, кураш давом этмоқда. Агар аскарларни олиб чиқсанг, АҚШда шундай бўлади" деган сигнал берилмоқда", – деди. 

Йиллик мудофаа харажатлари 2,5 триллион доллар бўлган ва жуда яхши ҳимояланган АҚШда бундай ҳужум қандай қилиб содир бўлиши мумкин? Ёки бу ишни Марказий разведка бошқармаси ва Пентагон қилдирдими? - дея савол берди у.

Унинг таъкидлашича, 2016 ёки 2017 йилларда, яна Трамп биринчи марта ҳокимиятга келганида, Европадан ҳам, Ироқ ва Суриядан ҳам АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетаман деган. Ўшанда Орландода барда отишма содир бўлди. "Гей-бар"га ҳужум уюштирилди. ИШИД "ёллаган" шахс 55 кишини қирғин қилди.

"55 киши, бу – Америкага ҳужум учун жуда катта рақам. Шунингдек, жароҳатланганлар ҳам кўп эди. Ундан кейин бир неча бор [ҳужумлар содир] бўлди, лекин бу Орландодаги энг каттаси эди", – дея фикрини давом эттирди журналист.

Германия ва Англиядаги Рождество бозорларига ҳам ҳужумлар уюштирилди. Қачонки Америкада қўшинларни олиб чиқиш ҳақида баҳслар бошланса, у ёки бу штат шаҳарларида шунга ўхшаш ҳодисалар содир бўлади.

Шунингдек, Жем Кючук Янги Орлеан шаҳридаги қотил қўллаган Rifle русумли автоматнинг кучли қурол экани, гарчи АҚШда қурол-яроғ савдоси эркин бўлишига қарамасдан, унга ҳамма ҳам эга бўлолмаслигига урғу қаратди. 

"Бинобарин, бу провокация, фитна эканлиги аён", - деди журналист.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.