18.04.2025 12:18
78
Грузия мактабларида хитой тили иккинчи чет тили сифатида ўргатилади
Грузия Таълим вазирлигининг хабар беришича, мамлакат мактабларида иккинчи хорижий тил сифатида хитой тили ўқитилади.
Муассасаларда бу бўйича дарс 5-синфдан бошланади. Бугунги кунга қадар ўқувчилар француз, немис, италян, турк ва бошқа тиллар орасидан танлов қилиш имкониятига эга эдилар.
Биринчи чет тили сифатида эса инглиз тили мажбурий тартибда 1-синфдан 12-синфгача ўқитилади.
Вазирлик маълумотига кўра, айни пайтда мамлакатдаги 15 та мактабда хитой тили қўшимча хизмат сифатида ўргатилмоқда.
Тилга бўлган талаб ортиб бораётгани сабабли, эндиликда Тбилиси Давлат Университетининг Хитойшунослик кафедраси билан ҳамкорликда хитой тилини ўқитиш учун ягона стандарт ишлаб чиқиш ишлари бошланади, дейилади хабарда.