12.02.2024 17:25

Голландия суди Исроилга F-35 эҳтиёт қисмларини етказиб беришни тақиқлади

Голландия суди мамлакат ҳукуматига Исроилга Ғазо секторини бомбардимон қилишда фойдаланаётган F-35 қирувчи самолётлари учун эҳтиёт қисмларини етказиб беришни тақиқлади, дея хабар бермоқда TRT.

“Экспорт қилинган F-35 қисмлари халқаро гуманитар ҳуқуқнинг жиддий бузилишида қўлланилиши аниқ хавфи борлигини инкор этиб бўлмайди”, — дейилади суд қарорида.

Аввалроқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари қуйи инстанция суди томонидан эҳтиёт қисмларни етказиб бериш Исроилнинг халқаро ҳуқуқни бузишига олиб келаётгани ҳақидаги даъволари рад этилганидан сўнг апелляцияга берган эди.

АҚШга тегишли бўлган F-35 қисмлари Голландиядаги омборда сақланади ва кейин мавжуд экспорт шартномалари бўйича бир нечта шерикларга, жумладан Исроилга жўнатилади.

Бироқ, ноҳукумат ташкилотлар, жумладан Amnesty International ва Oxfam маҳаллий бўлимлари таъминот занжирида қатнашиши ҳам Нидерландияни урушда иштирок этишини англатишини таъкидламоқда.

Бу эҳтиёт қисмлар "ҳақиқий уйлар ва ҳақиқий оилаларга ҳақиқий бомба ташлаш имконини беради", - деди Oxfam Novib директори Мишел Серваес.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.