Германияда аёл киши касалхонада одамларни гаровга олди
Германиянинг Аахен шаҳрида душанба куни кечқурун қуролли жиноятчи маҳаллий касалхонада одамларни гаровга олди.
Дастлабки
маълумотларга кўра, аёл шифохонага ўз жонига қасд қилиш мақсадида мурожаат этган,
бироқ унинг мақсади ва талаблари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Aachener
Zeitung нашрининг ёзишича, аёл тўппонча билан касалхонадагиларни қўрқитган, шифохона
ходими унинг қўлидан қуролни тортиб олишга муваффақ бўлганидан сўнг, бемор
хонасига қочиб кетган, сўнгра пиротехника воситасини ёқиб, йўлакка улоқтирган.
Полиция маълумотларига кўра, аёл жойлашган жой атрофидаги ҳудудлар эвакуация
қилинган.
Полициянинг
махсус бўлинмаси томонидан ўтказилган операция вақтида аёлга ўқ узилган ва оғир
яраланган.
Портлаш натижасида тутун чиққани хабар қилинган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Беморлар ва шифохона ходимлари эвакуация қилинган.