12.02.2024 15:30

АҚШда қуролланган аёл киши черковга ҳужум уюштирди

АҚШнинг Хюстон марказидан 10 км узоқликда жойлашган Лейквуд черковига қуролли ҳужум уюштирилди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, пастор Жоэл Остин бошчилигидаги якшанба кунги ибодат чоғида черковга ташриф буюрувчиларга қарата ўқ узилган.

Texas Tribune нашрининг аниқлик киритишича, қуролли ҳужумни 30‑25 ёшлардаги аёл киши амалга оширган. У ёнида 4‑5 ёшлардаги боласи билан черковга кириб, милтиқда черковга ташриф буюрганларга қарата ўқ отишни бошлаган.

Аёл черковда навбатчиликдан ташқари ташриф буюрган икки нафар полиция зобити томонидан отиб ўлдирилган. Унинг ёнидаги бола эса оғир яраланган. Шунингдек, яна бир 57 ёшли эркак оёғидан яраланиб, касалхонага ётқизилган. Ҳодисада бошқа қурбонлар йўқлиги маълум қилинди.

Ҳартфорд Диншунослик институти маълумотларига кўра, мамлакатдаги учинчи йирик черков бўлган Лейквуд черковида ҳар ҳафта якшанба кунлари 45 мингга яқин одам қатнашади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.