22.04.2024 08:22

Ғазодаги оммавий қабрлардан 190 кишининг жасади қазиб олинди

Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳарчасидан олиб чиқилгач, Насир касалхонаси мажмуасидаги оммавий қабрдан 190 кишининг жасади чиқариб олинди. 

Соғлиқни сақлаш манбаларининг Фаластиннинг WAFA расмий хабар агентлигига маълум қилишича, қидирув-қутқарув гуруҳлари Насир касалхонаси мажмуасидаги оммавий қабрдан Исроил кучлари томонидан ўлдирилган турли ёшдаги 190 нафар эркак ва аёлнинг жасадини қазиб олди.

Хабарда айтилишича, Исроил армияси Насир касалхонасига уюштирилган рейд чоғида ҳалок бўлган фаластинликларни қурилиш техникалари ёрдамида шифохона атрофида очилган оммавий қабрларга кўмиб ташлаган, 500 га яқин одамнинг ҳамон бедарак йўқолганлигини таъкидлади.

Исроил қўшини томонидан 4 ойдан бери бомбардимон қилинган Хон Юнусда йўллар, кўчалар ва уйлар вайроналари остида кўп сонли жасад қолмоқда

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.