21.08.2025 11:27
58
Ғазодаги геноцид учун жавобгарлик исроил ва АҚШнинг сионист ҳукумати зиммасида – ҲАМАС
Олдинроқ, босқинчи исроил мудофаа вазири Ғазода "Гидеон аравалари" деб номланган янги операция ўтказиш учун яна 60 мингга яқин захирадаги аскар жалб қилинаётганини маълум қилганди. Фаластин қаршилик ҳаракати ҲАМАС бунга ўз муносабатини билдирди.
"Гидеон аравалари" операцияси – бу 22 ойдан бери давом этаётган урушдаги янги эскалациядир. Агрессия ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш борасида воситачиларнинг саъй-ҳаракатларини бир чақага олмаяпти. Нетаньяху воситачилар таклифларини инкор этмоқда. Бу эса айнан унинг ҳар қандай келишувни истамаслигини ва ўз асирларини қайтариш нияти йўқлигини исботлайди", дейилади ҲАМАС баёнотида.
Бундан ташқари қаршилик ҳаракати "Гидеон аравалари" ҳам аввалги операциялар каби мағлубиятга учрашини таъкидлаган.
"Ғазони босиб олиш осон ишмас. Биз воситачиларни босқинчиларга босим ўтказишга чақирамиз, халқимизга қарши геноцид ва очлик сиёсати тўхтатилсин", дея қўшимча қилган ҲАМАС воизи.
Шунингдек, ҳаракат Ғазодаги ваҳшийликлар учун бутун жавобгарлик ишғол режими ва АҚШнинг сионист маъмурияти зиммасига юкланишини билдирган.