02.03.2024 01:37

Ғазода камида 70 нафар исроиллик асир ўз ҳукумати томонидан ўлдирилди

Ғазо секторидаги камида 70 нафар исроиллик гаровга олинган Исроил ишғолчи кучларининг Фаластин анклавидаги ҳудудларга қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Иззад-Дин ал-Қассам бригадаси матбуот котиби Абу Убайда маълум қилди.

“Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлган гаровга олинганлар сони 70 нафардан ошиши мумкинлигини тасдиқлаймиз”, деди Абу Убайда.

Қайд этилишича, ҲАМАС вакиллари маҳбуслар ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилган, бироқ Нетаняху ҳукумати ўз аҳолисини алдамоқда ва аслида маҳбусларни озод қилишга уринмаяпти, аксинча, уларни ўлдирмоқчи.

Унга кўра, шу йўл билан сионистик ҳукумат минглаб фаластинликларни ишғол зиндонларидан озод қилмаслик учун Қаршилик кучлари билан алмашиш келишувидан қочишни мақсад қилган.

Абу Убайданинг таъкидлашича, "ҲАМАС омон қолган бошқа асирлар учун талаб қиладиган бадал барча гаровга олинганлар, шу жумладан ҳалок бўлганлар учун ҳам бир хил бўлади".

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.