Асирга олинган исроилликларнинг яқинлари Кнессетга бостириб киришди
ҲАМАС ҳаракати томонидан асирга олинган исроилликларнинг қариндошлари Ғарбий Қуддусдаги парламент (Кнессет) молия қўмитаси йиғилишига бостириб кириб, депутатлардан Фаластин анклавида қолган яқинларини зудлик билан озод қилиш чораларини кўришни талаб қилишди.
Интернетда
тарқатилган кадрларда маҳбусларнинг қариндошлари бақириб, қўлларида плакатлар
кўтарган ҳолда парламент аудиториясига қўриқчиларни ёриб ўтишганини кўриш мумкин.
Кўпчилик
"Уларни (маҳбусларни) қайтариб олиб келинглар" деган ёзувли футболка
кийиб олишган. Намойишчилар депутатлардан ҲАМАС билан асирларни алмашиш
бўйича янги келишув устида иш бошлашни талаб қилишди.
“Фарзандларимиз ўлса, бу ерда ўтирмайсизлар”, - дея қичқиради намойишчилардан бири.
Исроил армияси маълумотларига кўра, Ғазо секторида 136 нафар
исроиллик маҳбус сақланмоқда.
Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху уйи олдида ҳам маҳбусларнинг яқинлари митинг ўтказиб, маҳбусларни озод қилиш учун чора кўришни талаб қилмоқда. Улар ҳукуматни жамоат хавфсизлигини таъминламаганликда айбламоқда.
Аввалроқ Ғазодаги ҲАМАС томонидан асирга олинган Исроил армияси зобити Охад Яҳломи Амнон Яалони Исроил ҳаво кучларининг ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.