03.06.2025 11:45
40

Ғазода буйрак касаллигига чалинганларнинг 41 фоизи вафот этди

WАФА маълумотларига кўра, сионистлар томонидан диализ марказларининг вайрон қилиниши туфайли буйрак етишмовчилигига чалинган фаластинликларнинг 41 фоизи ҳалок бўлган.

Ғазодаги Фаластин расмийлари исроил армиясининг Ғазодаги соғлиқни сақлаш марказлари ва инфратузилмаларини атайлаб нишонга олаётганини тез-тез таъкидлашмоқда.

Маълумотларга кўра, босқинчи исроил армияси 2023 йилнинг 7 октябридан буён Ғазодаги 164 та соғлиқни сақлаш муассасасини нишонга олиб, 81та соғлиқни сақлаш маркази ва 38 та шифохонани ишдан чиқарган ва 144 та тез ёрдам машинасини яроқсиз ҳолга келтирган.

Босқинчи исроилнинг тиббий ёрдам кўрсатиш марказларини нишонга олиши сионистлар томонидан ҳар қандай инсоний ҳуқуқларнинг топталаётгани белгисидир.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.