15.04.2024 11:26

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 33,7 мингдан ошди

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумлари қурбонлари сони 33 729 кишига етди. Олти ой давом этган босқинчилик натижасида 76 371 киши тан жароҳати олди. Янги маълумотларни кеча ишғол остидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этди.

Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 43 нафар аҳоли ҳалок бўлган, 62 нафари яраланган.

Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолаётгани қайд этилган. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

Кенг кўламли ҳужумлар ҲАМАСнинг 1200 исроиллик ҳалок бўлган “Ақсо тўфони” операциясидан сўнг бошланган. Ғазо секторида 130 га яқин исроиллик - асирга олинган ҳарбийлар ва гаровга олинганлар қолмоқда

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.